Зеленский Донецк вилоятидаги қишлоқ озод этилганини маълум қилди
Олам
−
28 Июль 2023
7032Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари Донецк вилоятидаги Старомайорское қишлоғи устидан назоратни тиклаганини маълум қилди. Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
Зеленский Украина ҳарбийлари Старомайорское қишлоғи озод қилинганини эълон қилган видеони ўз саҳифасида бўлишган.
“35-бригада, шунингдек, “Арей” ҳудудий мудофаа батальони топшириқни бажариб, Старомайорское қишлоғини озод қилди”, дейди ҳарбийлар Зеленскийнинг саҳифасида эълон қилинган видеода.
Ўз навбатида, Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ҳозирда аҳоли пунктини тозалаш ишлари олиб борилаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия кучлари Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрига кассетали ўқ-дорилар билан ҳужум қилганди. Россия Президенти Владимир Путин эса Украина Қуролли кучлари Запарожье йўналишида фаоллашганини айтганди.
LiveБарчаси