Россия ва Украина бир-бирига дрон ҳужуми уюштирди

Олам

image

Россия аскарлари кеча, 1 январь куни тунда турли хилдаги 72 та дрон билан Украинага ҳужум қилди. Дронлар Брянск, Орёл, Курск ва Приморско-Ахтарск туманларидан учирилган. Бу ҳақда бугун, 2 январь куни эрталаб Украина Қуролли кучлари ҳаво кучлари хабар берди.

Маҳаллий вақт билан соат 8:30 ҳолатига кўра, 47 та Shahed ҳужумчи дронлари ва бошқа турдаги учувчисиз самолётлар уриб туширилган. Яна 24 та дрон "маҳаллий равишда салбий оқибатларсиз", биттаси ҳавода йўқ қилинган. Украина расмийлари қурбонлар бор-йўқлиги ёки инфратузилмага зарар етгани ҳақида хабар бермади.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги 13 та Украина учувчисиз дронлари бир кечада Россия ҳудудлари устида навбатчилик қилаётган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, битта дрон Воронеж вилояти, учтаси Белгород вилояти, тўрттаси Брянск вилояти, тўрттаси Курск вилояти ва биттаси Калуга вилояти устидан “йўқ қилинган”. Шу билан бирга, Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз ҳудуд устидан олтита дрон уриб туширилганини маълум қилди. Бундан ташқари, тунги вақтда Саратов, Пенза, Саранск, Ульяновск ва Қозон аэропортларида самолётларнинг учиши ва қўнишига чекловлар жорий этилган.

"Фуқаролик парвозлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик чекловлар жорий этилди", деб хабар қилди Федерал ҳаво транспорти агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь куни ҳам Россиянинг бир қатор аэропортларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида вақтинчалик чекловлар жорий этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг