Россия тўлиқ 5G га ўтади ва 6G синовлари бошланади
Технология
−
16 Август 2023
54985G уяли алоқасининг бешинчи авлоди 2035 йилга келиб Россиянинг 100 минг ва ундан ортиқ аҳолиси бўлган барча шаҳарларида амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, бундай режалар 2031-2035 йилларга мўлжалланган стратегиянинг иккинчи босқичига киритилган. Режаларда, шунингдек, хонадонларнинг 98 фоизини интернет тармоғига улаш, шунингдек, уланиш тезлиги камида 1 Гбит/с бўлган ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳам мавжуд.
Ушбу амалиётни татбиқ этиш учун 2035 йилгача LTE стандарти ва ундан олдинги авлод ускуналарини маҳаллий телекоммуникация ускуналарига тўлиқ алмаштириш керак.
Шу вақтга келиб, 6G синовлари ва хорижий ускуналарни маҳаллий жиҳозларга алмаштириш бошланади. Бу ҳақда 2035 йилгача алоқа соҳасини ривожлантириш стратегияси лойиҳасида айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Москва физика-техника университетида мутахассислар Android учун маҳсулотларнинг пишганини аниқлайдиган мобил илова яратди.
LiveБарчаси