Россия сайёранинг келажаги – Лукашенко
Олам
−
06 Июль 2023
7916Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россияни сайёранинг келажаги деб атади. Бу ҳақда у бугун, 6 июль куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўтказилган учрашувда айтиб ўтди.
“Россия – сайёра келажаги. Ҳамма ресурслар шу ерда. Россия илғор технологияларни: космик, ядро технологиялари, қуроллар ва бошқаларни жорий қила олади”, дейди Лукашенко.
Беларусь фуқароси, шунингдек, Москва ўзини фаолроқ кўрсатиши, масалан, постсовет ҳудудида бирлаштирувчи куч бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, у Евроосиё иқтисодий иттифоқи, BRICS, ШҲТ ва МДҲ кўпқутбли дунёнинг устунларидан бирига айланиши кераклигини урғулаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Қозоғистонни иттифоқ давлатига қўшилишга таклиф қилганига жавобан, Қосим-Жомарт Тўқаев буни ҳазил деб баҳолаб, бунинг ҳожати йўқлигини, чунки бошқа интеграция бирлашмалари, биринчи навбатда, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мавжудлигини айтганди.
LiveБарчаси