Россия сайёранинг келажаги – Лукашенко
Олам
−
06 Июль 2023 9108 1 дақиқа
Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россияни сайёранинг келажаги деб атади. Бу ҳақда у бугун, 6 июль куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўтказилган учрашувда айтиб ўтди.
“Россия – сайёра келажаги. Ҳамма ресурслар шу ерда. Россия илғор технологияларни: космик, ядро технологиялари, қуроллар ва бошқаларни жорий қила олади”, дейди Лукашенко.
Беларусь фуқароси, шунингдек, Москва ўзини фаолроқ кўрсатиши, масалан, постсовет ҳудудида бирлаштирувчи куч бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, у Евроосиё иқтисодий иттифоқи, BRICS, ШҲТ ва МДҲ кўпқутбли дунёнинг устунларидан бирига айланиши кераклигини урғулаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Қозоғистонни иттифоқ давлатига қўшилишга таклиф қилганига жавобан, Қосим-Жомарт Тўқаев буни ҳазил деб баҳолаб, бунинг ҳожати йўқлигини, чунки бошқа интеграция бирлашмалари, биринчи навбатда, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мавжудлигини айтганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь