Россия рус дипломатларини қувган Польшага жавоб қилди

Олам

image

Москва россиялик дипломатларнинг Польшадан чиқариб юборилишига жавобан 45 нафар польшалик дипломатни “персона нон грата” деб эълон қилди, улар 13 апрелгача Россияни тарк этишлари керак. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилган.

“Польшанинг россиялик дипломатларни чиқариб юбориш бўйича нодўстона ҳаракатларига жавоб тариқасида Польша Республикаси элчихонаси ҳамда Польша Республикасининг Иркутск, Калининград ва Санкт-Петербургдаги бош консулликларининг 45 нафар ходими “персона нон грата” деб эълон қилинди. Улар Россия Федерацияси ҳудудини 13 апрель кун охиригача тарк этишлари керак. Тегишли нота Польшанинг Россиядаги элчисига топширилди”, дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, кеча, 8 апрель куни Смоленская майдонига чақирилган Польшанинг Москвадаги элчиси Кшиштоф Краевский 23 март куни Россиянинг республикадаги хорижий ваколатхоналари ходимининг 45 нафари асоссиз “персона нон грата” деб эълон қилинганига кескин норозилик билдирган.

“Элчига [биз] бундай қадамни Варшаванинг икки томонлама муносабатларни охир-оқибат барбод қилишга онгли равишда интилаётганининг тасдиғи деб билишимиз айтилди. Бунинг учун жавобгарлик тўлиқ Польша томонида”, дейилади вазирлик хабарида.

Март ойи охирида Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреев мамлакат ТИВдан Варшава маълумотларига кўра, разведка фаолиятида айбланиб, 45 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилгани ҳақида нота олганди. У бу қарорни асоссиз деб атаган.

Мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар сақланиб қолмоқда. Россия Федерациясининг Варшавадаги элчихонаси, шунингдек, консуллик бўлими, шунингдек, Краков, Гданск ва Познандаги бош консулликлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1095

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг