Россия мигрантларнинг рўйхатдан ўтишини қийинлаштирмоқчи

Олам

image

Россияда миграция қонунчилигини кодлаштириш ва қўшни давлатлардан мамлакатга кириб келаётган барча меҳнат муҳожирларини мажбурий геномик рўйхатга олиш тартиби ўрнатилиши мумкин. Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин шундай таклиф билан чиқди, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.

Тергов қўмитаси раҳбари ҳозирда миграция “юзлаб меъёрий ҳужжатлар” билан тартибга солинганини ва бу “кўп қиррали ва анча мураккаб норматив база” эканини эслатган. Шу муносабат билан у миграция қонунчилигини кодлаштириш вақти келди, деб ҳисобламоқда.

Янги меъёрий ҳужжатда у миграциянинг барча шаклларини, шунингдек, чет элликларни ҳисобга олиш билан боғлиқ нормаларни ишга қабул қилиш учун квоталар берилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мигрантларни рўйхатга олиш, уларнинг бармоқ изларини олиш тартибини аниқ белгилаб беришни таклиф қилди.

Унинг фикрича, миграция назоратини янада самаралироқ қилиш учун қонунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг чегарачилар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби ҳам белгиланиши керак.

“Бундай чора-тадбирлар миграция жараёнлари устидан назоратни жиддий равишда кучайтиради, жиноятчиларнинг меҳнат бозоримизга кириб келишига қўшимча тўсиқ қўяди, ҳуқуқ-тартибот идоралари улар содир этган жиноятларни янада муваффақиятли аниқлайди”, деган Тергов қўмитаси раиси.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг