Россия МДҲ давлатларини мигрантлар масаласида огоҳлантирди

Жамият

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг экстремизм ва ҳуқуқ-тартиботни бузганлик учун мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш чақириғидан сўнг, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой МДҲдаги ҳамкасбларини меҳнат муҳожирларини тайёрлаш даражасини оширишга ва уларнинг Россия ҳудудидаги бузғунчи жараёнларга жалб этилишининг олдини олишга чақирди.

Россия ИИВ матбуот марказининг хабар беришича, Горовой МДҲга аъзо давлатлар миграция органлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишини ўтказган.

“Кенгаш раиси ҳамкорлар эътиборини муҳожирларни қабул қилувчи давлат ҳудудида бузғунчи жараёнларга жалб этилишининг олдини олиш, мигрантларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўз мамлакатини тарк этгунга қадар тайёрлаш даражасини ошириш зарурлигига қаратди.

Горовой миграция қонунчилигини бузганлик, жумладан ноқонуний меҳнат фаолияти учун чет эл фуқароларига нисбатан қаттиқ чоралар кўрилиши, улар Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ва қайтиб киришига тақиқ қўйилиши тўғрисида огоҳлантирди”, дейилади матбуот маркази хабарида.

Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитасининг Кенгаш аъзолари ва ваколатли вакиллари иштирок этган. Меҳмон ва кузатувчи сифатида Туркманистон, Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Касаба уюшмалари умумий конфедерацияси вакиллари қатнашган.

Бундан ташқари, бир кун аввал МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим иштирокчи-давлатлари қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

545

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг