Россия маҳсулотларида коронавирус аниқланди

Олам

image

Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясидаги санитария хизмати учта рус ва Голландиянинг битта музлатгич кемасидаги озиқ-овқат пакетларида коронавирус аниқлади. Бу ҳақда ХХР Божхона бош бошқармаси веб-сайтида хабар берилган.

Музлатилган маҳсулот пакетларидан олинган намуналарнинг COVID-19 га олинган кислота синови ижобий натижа берди. Бошқарма маълумотларига кўра, белгиланган қоидалар доирасида Россия ва Голландия кемаларидан импорт декларациясини қабул қилиш 28 октябрдан бошлаб бир ҳафта муддатга тўхтатилган.

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Хитойда биринчи марта музлатилган озиқ-овқат қадоқларида жонли коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Лаборатория синовлари орқали COVID-19 қадоқланган маҳсулотларда узоқ вақт туриши мумкинлиги биринчи марта тасдиқланди. 

Бундай қадоқланган маҳсулотлар билан алоқа қилиш орқали одам инфекция юқтириши мумкинлиги қайд этилди. Шу билан бирга, Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази музлатилган таомлар билан алоқа қилиш натижасида дунёда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари бўлмаганлигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг