Россия космосга ракета учирди
Бу қизиқ
−
27 Ноябрь 2025 5846 1 дақиқа
Бугун, 27 ноябрь куни Россиянинг “Союз МС-28” космик кемаси Қозоғистондаги Байқўнғир космодромидан Халқаро космик станция (ХКС)га учирилди. Бу ҳақда “Спутник Казахстан” хабар берди.
Хабарга кўра, “Союз 2.1а” ракетаси Тошкент вақти билан 14:28 да муваффақиятли учирилган. Кема бортида икки россиялик космонавт ва бир нафар NASA астронавти парвоз қилган.
Экипаж таркибидан Сергей Куд-Сверчков — қўмондон сифатида ўзининг иккинчи космик парвозига чиқмоқда, яна бир россиялик космонавт Сергей Микаев ва NASA астронавти Кристофер Уилямс эса илк бор коинотга йўл олди.
Учириш режаси бўйича, космик кема Ер атрофида икки маротаба айлангач, Халқаро космик станциянинг “Рассвет” модулига автоматик тарзда уланади.
Экипаж станцияда саккиз ой давомида ишлайди. Уларнинг Ерга қайтиш вақти 2026 йил июль ойининг охирига режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NASA муҳандиси бепул космик селфи хизматини ишга туширгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу лойиҳа мутлақо бепул бўлиб, хизматдан 13 ёшдан катта бўлган ҳар бир инсон фойдаланиши мумкин. Бунда барча суратлар олдиндан модерациядан ўтади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март