Россия Харьковдаги шифохонага зарба берди. Жабрланганлар бор

Олам

image

Бугун, 1 март кунига ўтар кечаси Россия “Шаҳед” дронлари ёрдамида Харьков шаҳри ва Харьков вилоятига йирик ҳужум уюштирди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошқармасининг Telegram саҳифасида хабар берилди.

Унда айтилишича, шаҳарнинг Киев, Шевченковск ва Новобаварск туманларида тўққизта ҳолат қайд этилган. Дронлардан бири уч қаватли тиббиёт биносига урилиб, томида ёнғин келиб чиққан. Қутқарувчилар, полиция, тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар бинодан 64 киши, жумладан 56 бемор ва бир болани эвакуация қилди.

Турар-жой бинолари, савдо маркази, дўконлар, ёқилғи қуйиш шохобчаси, автосалон ва бошқа фуқаролик инфратузилма объектлари ҳам зарар кўрган. Яна бир қанча жойларда ёнғин содир бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, дрон зарбалари оқибатида камида етти киши жароҳатланган. Харьков вилояти ҳарбий бошқармасининг аниқлик киритишича, жабрланганларнинг барчасига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган ва уларни шифохонага ётқизиш талаб қилинмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 февралга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига 267 та дрон учирганди. Харьков, Полтава, Суми, Киев, Чернигов, Черкаси, Кировоград, Житомир, Хмельницкий, Ровно, Николаев, Одесса ва Днепропетровск вилоятларида 138 та дронни уриб туширилган. Яна 119 та дрон зарар етказмасдан ерга қулаган, учтаси Белaрусга, бири Россияга қайтган. 25 февралга ўтар кечаси Россия яна бир бор Украина ҳудудини йирик ҳаво ҳужумига учратган эди. Россия қўшинлари қанотли ракеталарни ва “Шаҳед” ҳужумчи дронларини учирган. Россиянинг қанотли ракеталари Ту-95 стратегик бомбардимончи самолётларидан Саратов вилоятидаги Энгельс шаҳридан учирилган ва Черкас вилоятида кузатилган. Кейин ракеталар йўналишини бир неча марта ўзгартирган. “Шаҳед”ларнинг парвозлари тун бўйи Украинанинг кўплаб ҳудудларида қайд этилган. 26 февраль кунига ўтар кечаси эса Украина дронлари Краснодар ўлкасига оммавий ҳужум уюштирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия шифохона дронлар Харьков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг