Россия тун бўйи Украинага дрон ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилди
Олам
−
25 Февраль
8061Бугун, 25 февралга ўтар кечаси Россия яна бир бор Украина ҳудудини йирик ҳаво ҳужумига учратди. Россия қўшинлари қанотли ракеталарни ва “Шаҳед” ҳужумчи дронларини учирди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари хабар берди.
Россиянинг қанотли ракеталари Ту-95 стратегик бомбардимончи самолётларидан Саратов вилоятидаги Энгельс шаҳридан учирилган ва Черкас вилоятида кузатилган. Кейин ракеталар йўналишини бир неча марта ўзгартирган.
“Шаҳед”ларнинг парвозлари тун бўйи Украинанинг кўплаб ҳудудларида қайд этилди. Киев, Харьков, Днепропетровск, Херсон, Донецк, Николаев, Житомир, Винница ва Чернигов вилоятларида турли вақтларда дрон ҳужуми хавфи эълон қилинган.
Кечаси Киев вилоятида ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал эълон қилинди ва Россия дронларининг парвозлари ҳақида огоҳлантиришлар берилди.
Эрталаб ҳарбий маъмурият Обуховский туманидаги зарбалар оқибатида маҳаллий аҳолидан бири яралангани ҳақида хабар берди. Фастовский туманида хусусий уйлар шикастланган.
Херсон ҳарбий маъмурияти ҳаво ҳужуми сигнали ҳақида бир неча бор хабар берган, шунингдек, 20 февраль куни отишма оқибатида яраланган маҳаллий аҳоли шифохонага келгани ҳақида хабар берган. Ўшанда Россия авиабомбаси кўп қаватли бинога тушиб, икки киши ҳалок бўлган ва бир неча киши, жумладан, болалар яраланган.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Украина дрон ҳужуми ҳақида хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари 19 та дронни, аксариятини Брянск вилояти осмонида, уриб туширган.
Эслатиб ўтамиз, 23 февралга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига 267 та дрон учирганди. Харьков, Полтава, Суми, Киев, Чернигов, Черкаси, Кировоград, Житомир, Хмельницкий, Ровно, Николаев, Одесса ва Днепропетровск вилоятларида 138 та дронни уриб туширилган. Яна 119 та дрон зарар етказмасдан ерга қулаган, учтаси Белорусга, бири Россияга қайтган.
LiveБарчаси