Россия қачон нормал ҳаётга қайтиши айтилди
Олам
−
20 Апрель 2020
18153Россия Федерацияси фуқаролари июннинг охирига бориб одатий ҳаёт тарзига қайтадилар. Бу ҳақда Санкт-Петербург давлат электротехника университети “ЛЭТИ“ Ёшлар илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Артур Каримов маълум қилди.
Таъкидланишича, Россия коронавирус инфекцияси тарқалишининг секин ўсиши кузатилмоқда. Вазият шу ҳолатда кеца, май ойи ўрталарида касалликнинг энг юқори чўққиси кузатилади. Бундай ҳолда, июнь охирида нормал ҳаётга қайтишни бошлаш мумкин.
“Бир ҳафта ичида касалланганлар сони кескин кўпайиши мумкин. 23 апрелга келиб, бутун мамлакат бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 68-72 мингга етиши кутилмоқда. Эпидемия билан боғлиқ вазият ҳозир оптимизм ва пессимизм сценарийлари ўртасида ривожланмоқда. Айни вақтда касалликнинг тез кўпайишининг олдини олиш мумкин“, дейди илмий ходим.
Каримов инфекциянинг тарқалиш динамикасини башорат қилишда асосий қийинчилик асимптоматик инфекция тарқатувчилари билан боғлиқлигини таъкидлади. У бундай одамларни пандемия қўзғатувчиси деб атади. Олимнинг қўшимча қилишича, агар чеклов чоралари эртароқ олиб ташланса, вирус яна кенг тарқалиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан боғлиқ 42 853 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 291 нафари соғайган, 361 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 39 201 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси