Россия элчиси Польшага қулаган ракеталар сабаб ТИВга чақирилди

Олам 6964
image

Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев Польша Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Польша ТИВ хабар берди. 

Польша томонининг маълум қилишича, Украина ҳудудини кўп соатлик оммавий ўққа тутиш пайтида соат 15:40 да Россияда ишлаб чиқарилган ракета Люблин водийсининг Хрубешовский тумани, Пшеводув қишлоғи ҳудудига қулаган, оқибатда Польша Республикасининг икки фуқароси ҳалок бўлган. 

“Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Россия Федерацияси элчисини зудлик билан батафсил тушунтиришлар бериш талаби билан чақирди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 ноябрь куни тушдан кейин Россия армияси Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирган пайтда Польша ҳудудига иккита ракета тушди. Ракеталар Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Люблин воеводалиги (Польшадаги энг йирик маъмурий бирлик)нинг Пшеводув қишлоғи ҳудудига тушган. Ҳодиса оқибатида портлаш юз берган, икки киши қурбон бўлган.  

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков CNN телеканалига Польшадаги воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 183
Рейтинг: 3
t
×