Россия Бош вазирининг саломатлиги ҳақида маълумот берилди

Олам

image

Коронавирус билан касалланган Россия Бош вазири Михаил Мишустин ўзини яхши ҳис қилмоқда ва даволаниш режа бўйича кетмоқда. Бу ҳақда бугун, 5 май куни унинг матбуот котиби Борис Беляков маълум қилди.

“Михаил Владимирович давлат тиббиёт муассасаларидан бирида шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Ўзини яхши ҳис этмоқда. Даволаниш режалаштирилган тарзда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беморларга ушбу касалликни даволаш учун тавсия этилган дориларни қўллаган ҳолда амалга оширилади”, деди Беляков. 

“Бош вазир ҳамкасблари билан телефон орқали фаол суҳбатлашмоқда”, дея қўшимча қилган матбуот котиби.

30 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин билан видеоконференция чоғида Мишустин коронавирус билан касалланганлигини эълон қилди. Бош вазир, Роспотребнадзор талабларига биноан, ўзини ўзи изоляция қилиши ва шифокорларнинг кўрсатмаларига риоя этиши зарурлигини таъкидлади. Путин Мишустиннинг касаллиги даврида ҳукумат бошлиғининг вазифаларини бажаришни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусовга ишониб топширди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 155 370 нафар шахс коронавирусга чалинган. Беморларнинг 19 865 нафари шифо топган бўлса, 1451 оламдан ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг