Россия Бош прокурори “Толибон”нинг мамлакатда фаолият юритишига рухсат сўради
Олам
−
01 Апрель
8722Россия Бош прокуратураси 2021 йилда Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатиб туриш илтимоси билан Россия Федерацияси Олий судига мурожаат қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Россия Федерацияси Бош прокурорининг маъмурий аризаси 17 апрель куни Олий суд томонидан кўриб чиқилади. Мажлис ёпиқ эшиклар ортида ўтади.
2024 йил декабрида Россия Давлат думаси ташкилотларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Кейин уни Владимир Путин имзолади.
Ҳужжатга кўра, Россияда террорчи деб эълон қилинган ташкилот фаолиятига қўйилган тақиқни Бош прокурор ёки унинг ўринбосарининг даъвосига кўра суд қарори билан бекор қилиш таклиф этилади.
Суд қарор қабул қилиши учун “ташкилот рўйхатга киритилганидан кейин терроризмни тарғиб қилиш, оқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятини тўхтатгани тўғрисида фактик маълумотлар” бўлиши керак.
Россия расмийлари сўнгги йилларда “Толибон”ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш режалари ҳақида бир неча бор гапирган.
Хусусан, 2021 йил октябрь ойида — АҚШ Афғонистонни аллақачон тарк этиб, “Толибон” мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг — Россия Президенти Владимир Путин Россия “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш қарорига яқинлашаётганини, бироқ буни биринчи навбатда БМТ Хавфсизлик Кенгаши қилиши кераклигини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам “Толибон”ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш масаласи ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель
Тренддагилар



