Россия БМТни “шантаж” қиляпти
Олам
−
27 Октябрь 2022
8496Украинада учувчисиз самолётлар бўйича текширув ўтказилса, Россия БМТ котибияти билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерациясининг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя кеча, 26 октябрь куни журналистларга маълум қилди.
“Биз ҳамкорликни узиш билан таҳдид қиляпмиз, демаган бўлардим. Лекин биз, албатта, котибиятнинг қонуний хавотирларимизга жавобини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорлигимизни кўриб чиқамиз”, дейди Небензя тегишли саволга жавоб бераркан.
Украина ва Ғарб давлатлари Эронни Россияга Украинада фойдаланиш учун учувчисиз учоқлар етказиб беришда айбламоқда, бу Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини тасдиқлаган 2231-резолюцияни бузиш ҳисобланади. Улар дронларнинг келиб чиқишини ўрганиш учун Украинага БМТ миссиясини юборишни сўрамоқда. Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский аввалроқ БМТнинг бундай текширувлар ўтказиш ваколати йўқлигини, агар у буни ўз зиммасига олса, Россия БМТ котибияти билан муносабатларни қайта кўриб чиқишини айтган эди.
LiveБарчаси