Россия БМТни кўчириш ҳақида гапирди

World

image

Россия томони Вашингтон олиб борилаётган виза уруши муносабати билан муҳим халқаро музокаралар учун БМТ штаб-квартирасини AҚШдан бошқа жойга кўчириш таклифини илгари суриши мумкин, дея хабар бермоқда RT.
Бу ҳақда Россия Президентининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Aндрей Круцких БМТда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Aмерика томони музокаралар олиб борувчи гуруҳлар таркибини текширади ва БМТ виза урушини узайтиради.

"Aгар бу амалиёт давом этадиган бўлса, унда Россия, бошқа ҳамфикр давлатлар каби, ҳеч бўлмаганда барча муҳим халқаро музокараларни, жумладан, очиқ гуруҳ ва ҳукумат экспертлари гуруҳини AҚШдан ташқарида  ўтказиш мумкин", деди Круцкий.

Олдинроқ Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова, либерал дунё тартибот вакиллари БМТни ёпиш истагини билдирган ва ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгашини муросага чақирган.


Tags

Rate Count

116

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends