Россия бир қатор мавзуларда АҚШ билан мулоқотни чуқурлаштиришни хоҳлайди – Антонов 

Олам 2443
image
-

Россия АҚШ билан Афғонистон, Шимолий Корея, Сурия ва Эрон ядро дастури бўйича Қўшма Ҳаракат Режаси каби бир қатор минтақавий мавзуларда мулоқотни чуқурлаштиришга умид қилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов гапирган.

Унинг таъкидлашича, Россия томони шунингдек, "Яқин Шарқдаги вазият, Лотин Америкаси, Осиё ва Африкадаги муаммолар тўғрисида" АҚШ билан мулоқотни чуқурлаштиришни хоҳлайди. 

Дипломатга кўра, коронавирус пандемияси, терроризм, оммавий қирғин қуроллари тарқалиши ва иқлим ўзгаришига қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш Москва ва Вашингтон манфаатларига мос келади. 

Антонов, шунингдек, Россия ва АҚШ Ташқи ишлар вазирлари ва Мудофаа вазирларининг қўшма учрашувини ўтказиш тўғрисида "ўйлаш" кераклигини айтган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×