Россия Байденнинг ўғли сирларини фош этганини иддао қилмоқда
Олам
−
24 Март 2022
25930АҚШ Президенти Жозей Байденнинг ўғли Хантер Байденнинг Rosemont Seneca Thornton инвестиция фонди ва Soros жамғармаси Украинадаги биолабораторияларни молиялаштириш билан шуғулланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов маълум қилди.
“Кирув келаётган материаллар АҚШ давлат идоралари ва Украина биологик объектлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар схемасини кузатиш имконини беради. Ушбу фаолиятни молиялаштиришда АҚШнинг амалдаги раҳбариятига яқин тузилмалар, хусусан, Хантер Байден бошчилигидаги Rosemont Seneca Thornton инвестиция фонди иштирок этишига эътибор қаратилмоқда”, Игорь Кириллов.
Унинг сўзларига кўра, дастурнинг кўлами ҳайратланарли.
“Уни амалга оширишда [АҚШ] ҳарбий департаментидан ташқари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, Жорж Сорос жамғармаси ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари бевосита иштирок этадилар. Илмий кураторлик етакчи тадқиқот ташкилотлари, жумладан, Манхеттен лойиҳаси доирасида ядро қуролини ишлаб чиқарувчи Лос-Аламос миллий лабораторияси томонидан амалга оширилади. Бу фаолиятнинг барчаси Пентагоннинг тўлиқ назорати остида амалга оширилади”, дея таъкидлади қўшинлар раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб мамлакатлари Украинада бошланган урушга жавобан Россияни ҳар томондан сиқувга олиб, оғир санкцияларни қўллай бошлади. Рубль курси қулади, Россия банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. Марказий банкнинг хориждаги олтин-валюта захиралари блокланди. Миллардерларнинг ҳам чет элдаги кўплаб ҳисоблари музлатилди.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди.
Бундай санкцияларга Россия ҳам жим қараб турмаяпти. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги 15 март куни АҚШга қарши жавоб санкцияларни эълон қилди. Москва “қора рўйхат”га АҚШ Президенти Жо Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин, АҚШ Президентининг ўғли Хантер Байден ва бошқаларни киритган.
Бугун, 24 март куни АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни яна кенгайтирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь