Россия Байденнинг синглиси ва укаларига тақиқ қўйди

Олам

image

Россия 200 нафар АҚШ фуқароси, жумладан, Президент Жо Байденнинг синглиси ва икки укасининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда РФ ТИВ сайтида хабар берилди.

“Байден маъмурияти нафақат Россия расмийларига, ишбилармон доиралар ва жамоат вакилларига, маданият арбобларига, балки у ёки бу сабабларга кўра Вашингтонга эътироз билдирувчи шахсларга ҳам ўзаро келишув асосида доимий равишда киритилаётган барча янги шахсий санкцияларга жавобан 200 нафар АҚШ фуқаросига нисбатан Россия Федерациясига кириш тақиқи жорий этилди”, дейилади хабарда.

ТИВ тақиқ рўйхатига ҳукумат амалдорлари ва қонунчилар, уларнинг яқин қариндошлари, ҳарбий-саноат мажмуаси компаниялари ва корхоналари раҳбарлари, экспертлар ва “русофобия кампаниясини тарғиб қилиш ва Киевдаги режимни қўллаб-қувватлашда иштирок этган” лоббичилар киритилганини таъкидлади.

Энди АҚШ Президентининг синглиси Валери Байден Оуэнс, шунингдек, унинг икки укаси Жеймс ва Френсис Россияга кира олмайди.

Шунингдек, рўйхатда АҚШ Ички ишлар вазири Дебра Холлан, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Хавер Бесерра, Қишлоқ хўжалиги вазири Томас Вилсак, Таълим вазири Мигел Кардона, Меҳнат вазири Мартин Уолш, Уй-жой ва шаҳарсозлик вазири Марша Фаж ва Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

Бундан ташқари, энди АҚШ Мудофаа вазири ўринбосарлари Колин Кал, Мара Карлин, Селест Уолландер, Рональд Мултри, шунингдек, Пентагон бошлиғининг рафиқаси Шарлин Остиннинг Россияга кириши тақиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-АҚШ

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг