Россия 2023 йилнинг баҳорида Украинага катта ҳужум бошлаши мумкин – Столтенберг 

Олам

image

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина ва Россия уруши 2023 йилнинг баҳорига келиб, авж олиши мумкинлигидан хавотир билдирди. У бу ҳақда “Financial Times” газетаси томонидан ташкил қилинган тадбирда айтиб ўтган.

“Урушлардаги воқеалар ривожини башорат қилиш қийин... Энди биз Россия келаси баҳорда катта ҳужум бошлаши учун қайта куч тўплаш ва ўзини тиклаш учун ҳарбий ҳаракатларни қисқа муддатга тўхтатиб қўйишга уринаётганини кўряпмиз”, дейди у.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, Россия Украинага ҳужум қилишни кучайтирган тақдирда НАТО мамлакатни қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида.

Бош котибнинг хулоса қилишича, Россиянинг ғалабаси альянс учун жиддий оқибатларга сабаб бўлади. Россия Украина устидан ғалаба қозонадиган бўлса, НАТО нисбатан заифлашиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ Конгресси ҳар икки палатанинг қуролли хизматлар бўйича қўмиталари томонидан келишилган 2023 молия йилига (1 октябрдан бошлаб) мудофаа бюджетида Европада Россияга қарши қаратилган чеклов ташаббуси учун 6 миллиард доллар кўзда тутилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Йенс Столтенберг

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг