“Россия ҳаво ҳудуди хавфсизми?” Алишер Қодиров тегишли ташкилотларга сўров юборилишини билдирди
Жамият
−
28 Декабрь
3583Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров Озарбайжон самолётининг ҳалокати билан боғлиқ сўнгги воқеалар фонида ўзбекистонлик хавфсизлиги борасида масъил ташкилотларга сўров юборилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.
“Россия ҳаво ҳудуди хавфсизми? “Ўзбекистон ҳаво йўллари” биринчи ўринда ватандошларимиз хавфсизлиги ҳақида ўйлаши керак. “Миллий тикланиш” фракцияси бу мавзуда Транспорт вазирлиги ва компанияга асосли тушунтириш бериш сўровини юборади”, дея ёзган у.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Баку-Грозний йўналишидаги самолёти ҳалокатга учраганди. Авиакомпания маълумотларига кўра, самолётда 62 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Самолёт қулашида 29 киши омон қолган, 38 киши ҳалок бўлган.
Шундан сўнг Озарбайжон парламенти депутати Расим Мусабеков Россия томони Azerbaijan Airlines фуқаролик самолётини ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси билан уриб туширгани учун узр сўраши кераклигини айтди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Кремль Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраганига баҳо беришни тергов якунларига қадар нотўғри деб билишини билдирди. АҚШ ҳам Озарбайжон самолётининг ҳалокатида Россияни айблади.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь