Роналдунинг “Ювентус”дан кетиш нияти йўқ 

Спорт

image

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг яқин орада "Ювентус"дан кетиш нияти йўқ. Бу ҳақда "AS" хабар берган. 

ОАВ Италия клуби 35 ёшли Роналду билан шартномани узайтиришдан бош тортиши ва бразилиялик ҳужумчи Неймар билан шартнома имзолашга уриниши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди. 

Бироқ, португалиялик футболчининг ўзи клуб ниятидан хабардор эмас. 

Унинг Италияда бўлиши футболчи учун қулай, у ҳозирги жамоасида ўйнашни яхши кўради ва унинг оиласи Туринда яхши яшамоқда. 

Шу сабабли Роналду шартномасининг охирига қадар "Ювентус"да қолмоқчи. 

Маълумот учун, футболчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Роналду 2018 йилда Мадриднинг "Реал" клубидан "Ювентус"га ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг