“Ювентус” Роналдуни сотиш ҳақида ўйлай бошлади
Спорт
−
09 Ноябрь 2020
11322Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 2021 йилнинг ёзида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Sport.es" хабар берган.
Манбага кўра, жамоа раҳбарияти футболчини сотиш ҳақида ўйламоқда.
Қайд этилишича, Италия клуби юқори маоши туфайли футболчини трансферга қўймоқчи. Форвард ҳар мавсумда 31 миллион евро олади ва унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, Роналду 2018 йилда Мадриднинг "Реал" клубидан "Ювентус"га ўтган. Италия чемпионатининг жорий мавсумида у тўртта учрашувда иштирок этиб, олтита гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси