Роналду жароҳатдан қайтишини дубль билан нишонлади
Спорт
−
04 Апрель 2521 1 дақиқа
Кеча, 3 апрель куни тунда Саудия Арабистони Про-лигаси 29-тур учрашувидан ўрин олган “Ал-Наср” – “Ал-Нажма” учрашуви бўлиб ўтди. Жароҳатдан қайтган Криштиану Роналду баҳсда дубль муаллифи бўлди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида “Ал-Нажма” вакили Ражеҳ Алтулайҳи ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Абдулла Ал-Ҳамдан ва Садио Мане томонидан киритилган голлар мезбонларнинг биринчи бўлимдаги устунлигини таъминлади. Иккинчи бўлим бошланиши билан, 47-дақиқада Кордосо яна ҳисобни тенглаштирди. 56-дақиқага келиб меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди. Криштиану Роналду 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади – 3:2. Орадан кўп ўтмай, Роналду яна катта саҳнага чиқди. Бу сафар у Боушалнинг ўнг қанотдан етказиб берган узатмасини дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5-дақиқада Мане ҳам дубл қайд этиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади – 5:2.
Баҳсда дубль муаллифи бўлган Криштиану Роналду бутун фаолиятидаги голлари сонини 967 тага етказиб олди.
Маълумот ўрнида, ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Наср” очколари сонини 70 тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. “Ал-Ҳилол” эса битта ўйин кам ўтказган ҳолда 64 очко жамғариб, жадвалнинг иккинчи поғонасида бормоқда.
Рамазон Усанов
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь