Роналду янги жамоаси билан миллий байрамни нишонлади (видео)

Спорт

image

Кеча, 22 февраль куни “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз клуби билан биргаликда Саудия Арабистонининг миллий байрамини нишонлади. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Тўрт кун давомида нишонланадиган ушбу байрам муносабати билан Ал-Насрнинг “Мрсоол Парк” стадионида маросим ташкил этилган. Клуб ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам жамоадошлари билан бирга арабларнинг миллий либосларини кийган ҳолда ушбу тадбирда иштирок этган. Футболчи ушбу кун тафсилоти билан ўз Twitter саҳифасида ўртоқлашди.

“Саудия Арабистони ташкил топган кун муборак. Ушбу байрамда иштирок этиш ҳаётимда алоҳида бир тажриба бўлди”, дея ёзиб қолдирган Роналду. 

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони 1727 йил 22 февралда ташкил этилган ва ҳар йили ушбу сана миллий байрам куни сифатида нишонланади. 

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Роналду ва “Ал-Наср” клуби ўртасидаги шартнома расман 2022 йил якунида имзоланган. Шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Роналду ҳозирга қадар ўзининг янги клубида беш учрашувда майдонга тушиб, ишонарли ўйин намойиш этиб келмоқда.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Криштиану Роналду Ал-Наср миллий байрам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг