Роналду ва “Ал-Наср” ОЧЛдаги юришини тўхтатди

Спорт

image

Кеча, 11 март куни Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) 1/4 финалининг жавоб учрашувида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ҳамда БААнинг “Ал-Айн” клублари тўқнаш келди. Ар-Риёддаги “Ал-Аввал Парк” стадионида бўлиб ўтган баҳс драматик кўриниш олди.

45-дақиқага келиб Саудия клуби икки ўйин натижасига кўра, 3 та тўп фарқи билан мағлуб бўлаётганди, бироқ ўйин якунига қадар Роналду жамоадошлари 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Экстра бўлимларда жамоалар биттадан тўп киритди. “Ал-Наср” 118-дақиқада Роналдунинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи эвазига пенальтилар сериясигача етиб борди.

Футбол лотореяларида эса амирлик клуби “Ал-Наср”ни мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Эътиборлиси, пенальтилар сериясида “Ал-Айн” дарвозасига 11 метр масофадан гол урган ягона футболчи Роналду бўлди. Шунингдек, Криштиану мазкур ўйинда клуб карьерасидаги 750-голини киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг