Роналду пенальти тепишдан аввал “Бисмиллоҳ” дедими? (видео)

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда португалиялик футболчи Криштиану Роналду пенальти тепишдан аввал “Бисмиллоҳ” сўзини такрорлагани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Гап шундаки, кеча, 13 октябрь куни Евро-2024 саралаш босқичи доирасида Португалия терма жамоаси Словакияга қарши майдонга тушди. Учрашувда таркибида Саудиянинг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлган Португалия термаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Гонсало Рамуш ҳисобни очган бўлса, Криштиану Роналду 29 ва 72-дақиқаларда иккита гол уриб, терма жамоага ғалаба келтирди.

Юқоридаги видеода Роналду пенальти тепишдан аввал 2 марта "Бисмиллоҳ" сўзини ишлатганини пайқаш мумкин. Футболчининг камера тасвирларига тушиб қолган лаб ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда Криштиану Роналдуга нисбатан жисмоний жазо тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, футболчи имконияти чекланган Фотима исмли рассом қиз билан учрашув вақтида уни қучоқлаб ўпгани учун жазога тортилган. Энди у Эронга қайтса, 99 дарра урилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Словакия Евро-2024 Ал-Наср пенальти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг