Эронда Роналдуга ҳукм ўқилди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг "Ал Наср" жамоаси португалиялик футболчиси Криштиану Роналду Эронда жисмоний жазо таҳдиди остида қолди. Бу ҳақда “Index HR” хабар бермоқда.

Гап шундаки, Роналду Теҳронга Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида маҳаллий “Персеполис” жамоасига қарши ўйин (2:0) учун келган эди. Саёҳат доирасида у мухлислари, жумладан, Фотима исмли рассом қиз билан учрашди. Қайд этилишича, футболчи имконияти чекланган рассом билан мулоқот чоғида уни қучоқлаб ўпган.

“Шу тариқа Роналду Эронда мавжуд амалдаги қонунларни бузди. Манбага кўра, ҳужумчи келажакда Эронга қайтса, унга 99 дарра урилади”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Роналду 2022 йилнинг 30 декабрида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасига келиб қўшилди. У клуб сафида жами 30 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Персеполис Роналду Ал Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг