Роналду “Милан” билан ўйин якунланмасдан стадионни тарк этди
Спорт
−
11 Ноябрь 2019
8321“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Милан”га қарши учрашув ҳали ўз ниҳоясига етмасдан стадионни тарк этди. Бу ҳақда “Football Italia” нашри хабар тарқатди.
Учрашувнинг 55-дақиқасида Маурицио Сарри Роналдуни алмаштиргач, футболчи захира ўриндиғига ўтирмай, кийиниш хонасига йўл олди. Роналдунинг ўрнига майдонга тушган Пауло Дибала эса учрашувда ягона ғалаба голига муаллифлик қилди.
Маълум бўлишича, 34 ёшли португалиялик форвард учрашув якунланмасдан стадионни тарк этган. Футболчи кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам тўлиқ ўйнамагани боис, норозилигини мураббийга шу тақлид билдирган.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси