Роналду Дрогбанинг рекордини такрорлади

Спорт 7113
image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер лигасининг 10-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши ўйинда (3:0) битта гол уриб, голли узатмани амалга оширди ва ушбу натижа эвазига рекорд қайд этди.

Гап шундаки, португалиялик футболчи бу натижани 36 ёш 267 кунлик бўлганида қайд этди. У сўнгги 7 йилда Премьер лига ўйинида гол+пас олган энг кекса футболчига айланди. Бунга қадар 2014 йилнинг декабрь ойида “Челси” футборлчиси Дидье Дрогба 36 ёш 267 кунлик бўлганида “Тоттенхэм”га қарши ўйинда гол ва ассистни амалга оширган эди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду фаолиятида 11-марта “шпорлар” дарвозасини ишғол қилди. 36 ёшли португалиялик футболчи ҳеч бир инглиз клубига бу қадар кўп гол урмаган. Бундан ташқари, Криш кетма-кет 6 ўйиндан бери “Тоттенхэм”га гол уриб келмоқда.

Маълумот учун, ғалаба эвазига ўз ҳисобидаги очколар сонини 17 тага етказиб олган “Манчестер Юнайтед” турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. “Тоттенхэм” эса 15 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 452
Рейтинг: 3
t
×