Роналду ҳар куни Бенземага раҳмат айтиши керак – Кассано

Спорт 6534
image

Криштиану Роналду Бензема билан бирга ўйнагани учун раҳмат, деб ҳар куни эрталаб дуо қилиши керак. Бу ҳақда италиялик собиқ футболчи Антонио Кассано “Bobo ТV” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек, италиялик собиқ ҳужумчининг сўзларига кўра, Бензема ҳужумчи бўлишига қарамасдан, тўққизлик ва ўнлик позицияда бирдек ҳаракат қилади.

“Футбол фақат унвон ва голлардан иборат эмас. Зидан кўп гол урмаган, аммо у тарихдаги энг буюкларидан бири. Голлар ва унвонлар керак, аммо улар ҳал қилувчи рол ўйнамайди. Криштиану ҳар куни эрталаб Бензема мен билан ўйнаганингиз учун раҳмат, деб дуо қилиши керак. 

Бензема ўтган мавсумда ва жорий мавсумда “гол+пас” тизимида 50 дан ошиқ очко тўплаган, ўтган мавсум ва жорий мавсумда 30 дан ортиқ гол урган. Роналду ҳар доим кучли ҳисобланган, лекин у бошқа турдаги ўйинчи ҳисобланади. Карим Бензема эса марказий ҳужумчи бўлишига қарамасдан тўққизлик ва ўнлик футболчи вазифасини бажаради”, деган Кассано. 

Маълумот ўрнида, Антонио Кассано футболчилик фаолияти давомида “Рома”, “Милан”, “Интер”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал Мадрид” каби жамоалар сафида тўп тепган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 217
Рейтинг: 2.9
t
×