“Рома” ва “Шома” “Милан”ни мағлуб этди
Спорт
−
19 Май
5248Кеча, 18 май куни “Рома” Италия А Сериясининг 37-тури доирасида ўз майдонида “Милан” устидан ишончли ғалабага эришди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов мазкур баҳсда 84 дақиқа ҳаракат қилди.
Учрашув Римдаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида “Рома” фойдасига якунланди. Ҳисоб учинчи дақиқада римликлар ҳимоячиси Жанлука Манчини томонидан очилди. 39-дақиқада “Милан” ҳужумчиси Жоау Феликс ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 58-дақиқада ярим ҳимоячи Леандро Паредес “Рома”ни яна олдинга олиб чиқди, 87-дақиқада эса Брайн Кристанте ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Қайд этиш жоиз, “Милан” 21-дақиқадан бошлаб бир ўйинчи кам бўлиб ҳаракат қилди – Сантьяго Хименес қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Рома” очколарини 66 тага етказиб, турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. “Милан” эса 60 очко билан 9-ўринда жойлашган. Бу Рим клуби устози Клаудио Раньерининг жамоа бошқарувида ўтказган сўнгги уй ўйини бўлди. У мавсум тугаганидан сўнг мураббийлик фаолиятини якунлайди.
LiveБарчаси