“Рома” раҳбарияти Шомуродов сабаб Моуриньодан норози
Спорт
−
13 Январь 2022
49214Аввалроқ, Жозе Моуриньо Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ўйинини танқид қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Машҳур спорт нашрларининг хабар беришича, “бўрилар” раҳбарияти Жозенинг натижаларидан норозилигини билдирган. Раҳбарият португалиялик мутахассис ёзда катта трансфер кампаниясидан сўнг, яхши натижа кўрсатиши керак, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, Элдор Шомуродовнинг ҳолатидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. 20 миллион евролик футболчи захира ўриндиғида ўтирмаслиги кераклиги иддао қилинмоқда.
Раҳбариятнинг фикрича, Жозе Элдордан нотўғри фойдаланмоқда ва унга етарлича имконият бермаяпти. Менежерлар мавсум бошида кўп гол урган футболчи жамоада муҳим роль ўйнамай қолганидан норози.
Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли португалиялик мутахассис Элдорнинг “Ювентус”га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан кўнгли тўлмаганини айтиб, ўтказиб юборилган голда Шомуродовни айблади. Мураббий футболчининг ҳужумкор ҳаракатларини танқид қилган.
Маълумот учун, “Рома” Италия А серияси 21-туридан сўнг, 6-ўринни эгаллаб турибди. Мавсум бошида Моуриньо олдига кучли тўртликка кириш вазифаси қўйилган эди.
LiveБарчаси