Моуриньо мағлубиятда Шомуродовни айблади
Спорт
−
10 Январь 2022
9505“Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия А сериясининг 21-туридан ўрин олган “Ювентус”га (3:4) қарши ўйин натижаси учун Элдор Шомуродовни айблади.
“70 дақиқа давомида ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Жамоа жуда зўр ўйнади. Бироқ 70-дақиқадан сўнг, руҳий жиҳатдан пасайиш рўй берди. Афена-Гьян ажойиб ўйин ўтказаётган эди, унинг ўрнига майдонга тушган футболчи (Элдор Шомуродов) эса ҳаммасини нотўғри бажарди. Биз рақибнинг ҳисобни қисқартиришига имкон бермаслигимиз керак эди. Турин клуби кучли характерга эга жамоа эканлигини яна бир бор исботлай олди”.
Шунингдек, Моуриньо жамоадаги муаммолар ҳақида фикр билдирди:
“Мағлуб бўлаётган пайтда, оёққа туриш ва характер кўрсатиш зарур. Аммо бизнинг кийиниш хонамиздаги муҳит яхши эмас, чунки унда жуда бўш ва заиф инсонлар бор. Агар ўйин 70-дақиқада якунланганида, бу учрашув биз учун ажойиб ўтган бўларди. Афсус”
Эслатиб ўтамиз, “Рома” учрашувнинг 69-дақиқасига қадар 3:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ “Ювентус” 7 дақиқа ичида 3 та гол уриб, ғалабани илиб кетди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь