Робахон Маҳмудова “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси бўлди

Жамият

image

Робахон Маҳмудова “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда бугун, 20 январь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган партия Сиёсий Кенгашининг ХII Пленумида маълум қилинди.

Пленумда партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Тадбирда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ Сиёсий Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимидан озод этилди.

"Маҳмудова Робахон Анваровна партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимига Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланди", деб хабар берди партия матбуот хизмати.

Шунингдек, пленумда партия Сиёсий Кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 январь куни Сенатнинг 49-ялпи мажлисида Робахон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилиши бир овоздан маъқулланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Робахон Маҳмудова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг