Ривожланаётган мамлакатларни иқтисодий қийинчиликлар кутмоқда
Олам
−
13 Апрель 2023
6263Молиявий тартибсизликлар ва глобал иқтисодиётнинг секинлашуви шароитида ривожланаётган мамлакатлар йиллар давомида иқтисодий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD)нинг кеча, 12 апрель куни эълон қилинган янги ҳисоботида айтилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда жаҳон иқтисодиётининг ўртача йиллик ўсиш суръатлари пандемия ва ҳатто жаҳон иқтисодий инқирозигача бўлган вақтдан ҳам пастроқ. UNCTAD’нинг сўнгги ҳисоб-китоблари 2023 йилда жаҳон иқтисодиёти 2,3 фоизгагина ўсганини кўрсатган.
Иқтисодчиларнинг огоҳлантиришича, юқори инфляция ва фоиз ставкаларининг ошиши келгуси йилларда ривожланаётган мамлакатларда 800 миллиард доллардан ортиқ даромаднинг қисқаришига олиб келади.
Шунингдек, мазкур давлатлар ўсиб бораётган ташқи қарз, озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ва халқаро ёрдамнинг етишмаслиги билан дуч келади.
UNCTAD маълумотларига кўра, 81 та ривожланаётган давлат 2022 йилда халқаро захиралардан 241 миллиард доллар йўқотган, уларнинг кўпчилиги ўзларининг қўшимча махсус қарз олиш ҳуқуқлари захираларини ҳам тугатган.
Шу билан бирга, 68 та ривожланаётган бозорлар учун қарз олиш қиймати 5,3 фоиздан 8,5 фоизгача ўсган. Шунинг учун UNCTAD ривожланаётган мамлакатларга ташқи кредиторлар томонидан босим кучайишини прогноз қилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, муҳим қарзлар ривожланиш инқирозига ва ундан ҳам каттароқ тенгсизликка олиб келади. Ўнлаб мамлакатлар кредиторларга янги олган қарзларидан кўра кўпроқ тўлайди.
UNCTAD таъкидлашича, бугунги кунда ташқи қарзга хизмат кўрсатишга соғлиқни сақлашдан кўра кўпроқ маблағ сарфлаётган мамлакатлар сони 62 тага етган. Таққослаш учун ўн йил олдин уларнинг сони 34 та бўлган.
LiveБарчаси