Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди

Жамият

image

Риштон тумани Янгийўл қишлоғи, Янгитурмуш кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Тўхтасинака ўз уйини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнида уйнинг эски пол остидан ноъананавийкўринишдагиҳайвон қолдиқларига дуч келди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда. 

Топилманинг суяк тузулишини айни замонимизда яшаётган ва боқилаётган ёки илмий китобларда фотосуратлари акс этган бирор бир мавжудотга қиёслай олмагач уни телефонига суратга туширди.

“Ҳозир яшаётган хонадонимиз 1969 йилда марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш жараёнида янги инфратузилма барпо этиш учун қурилган. Ажабтовур ҳайвон қолдиқларини бирорта жонзодга тахмин қила олмадим ва (одатда қишлоқда шундай қилинади) қўшниларни чақирдим. Ҳамма ҳар ҳил фикрлар, мулоҳазалар билдиряпти. Тахминимизча,динозавр суякларини эслатяпти бу қолдиқлар. Яна билмадим...

Котеджлар барпо қилинкуга қадар бу ерлар яйдоқ чўл ерлари бўлган. Гиёҳ ҳам ўсмаган. Бизники каби хонадонлар қурилиш қонун қоидаларига риоя этилмасдан, ернинг қаттиқ қисмигача кавланмасдан қурилаверган. Шунинг учун бу ҳайвон суяклари безарар сақланган бўлиши мумкин, деган фикрдаман.

Бир қарашда, думини хисобга олмаганда,қолдиқлар кенгуруни,туяқушни эслатади. Оёқларигавдасига нисбатан бақувват, узункуринишга эга. Бироқ қадимда бизнинг ерларда бу ҳайвонлар яшамагану? Умуртқа поғонаси ва қовурға қисми қўйсимон ҳайвонларга алоқадор. Бўйин қисми эса паррандани эслатади”, дейди Тўхтасин ака.

Шу жойда асоссиз тахминларни тўхтатайлигу, бизнингча, бу ноёб топилмага мутахассисларнинг кўмаги зарурга ўхшайди. Археологлар илмий хулоса беришлари зарур. Ким билади, ҳали бу ҳайвон қолдиқлари шу кунгача мавжуд бўлган илмий фаразларни бутунлай ўзгартириб юборар. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Риштон тумани Янгийўл тумани динозавр

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made