Ришарлисон “Тоттенхэм” таркибидан чиқарилди
Спорт
−
18:51 306 1 дақиқа
Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси ҳужумчиси Ришарлисон Англия Премьер-лигасининг 2026-2027 йилги мавсуми биринчи қисми учун жамоа таркибига киритилмади. Бу ҳақда “The National” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи Туркия трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Лондон клубини тарк этиши мумкин. Унга “Трабзонспор” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби трансферни амалга ошириш устида ишлашда давом этмоқда, мамлакатдаги трансфер ойнаси бугун, 4 сентябрь куни ёпилади.
“Тоттенхэм” бош мураббийи Роберто Де Дзерби аввалроқ Ришарлисон бир неча бор клубни тарк этмоқчи эканини айтганини маълум қилган эди.
Бразилиялик футболчининг собиқ клуби “Эвертон”га қайтиш варианти ҳам бор эди. Бироқ Англия клуби билан музокаралар муваффақиятсиз якунланди.
Маълумот учун, Ришарлисон “Тоттенхэм” сафида 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг жамоа таркибидан чиқарилиши клуб уни мавсумнинг биринчи қисмида ўз режаларига киритмаётганини кўрсатмоқда.
Live
Барчаси