Рим папаси Россия ва АҚШ ўртасидаги шартнома узайтирилишини “далда берувчи сигнал” деди

Олам

image

Рим папаси Франциск Россия ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чоралари тўғрисидаги шартноманинг узайтирилишини "далда берувчи сигнал" деб атади. Бу ҳақда у кеча, 8 февраль куни Ватикандаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари билан учрашувда гапирган. 

Понтифик учрашувда Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши муҳимлигини ҳам таъкидлаган. 

Шунингдек, у қуролсизланиш ҳаракатлари ҳам кимёвий, ҳам оддий қуролга нисбатан амалга оширилиши кераклигини қўшимча қилган. 

Маълумот ўрнида, Россия ва Америка Қўшма Штатлари стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома муддатини 5 йилга узайтирди. 

Россия ва АҚШ ўртасида тузилган ушбу шартнома илк бор 2011 йилнинг 5 февралидан кучга кирган. Бу иккала томоннинг стратегик ҳужум қуролларини қисқартиришни ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made