Россия ва АҚШ ядровий ракеталар тўғрисида келишиб олди

Олам

image

Россия ва Америка Қўшма Штатлари стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“3 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчихонаси билан шартномани узайтириш тўғрисидаги келишув кучга кириши учун зарур бўлган ички процедураларнинг бажарилиши тўғрисида ноталар алмашди”, дейилади хабарда.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, келишув ҳеч қандай ўзгартириш ва қўшимчаларсиз – 2010 йилда имзоланган шаклда ишлайди. Амал қилиш муддати 2026 йил 5 февралгача узайтирилади.

“Бу томонларнинг ядровий ракета арсеналларини чеклайдиган қатъий тенглик асосида стратегик барқарорликни сақлашнинг асосий механизмига амал қилиш ва ундан кейинчалик ҳам ишлашини таъминлайди”, дейилади вазирлик ахборотида.

Россия ТИВ келишувни узайтиришнинг асосий омили Россия Президенти Владимир Путин ва Американинг янги президенти Жо Байденнинг телефон орқали суҳбати бўлганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made