Рианна 8 млн долларга тўйга чиқди
Бу қизиқ
−
02 Март
59543“Diamonds” треки билан дунёга танилган америкалик қўшиқчи Рианна Ҳиндистоннинг энг бой одамларидан бири Мукеш Амбанининг кенжа ўғли Анантнинг тўйи олдидан ўтказилган дабдабали зиёфатда чиқиш қилди. Бу ҳақда “Hindustan Times” нашри хабар берди.
Рианна ўзининг америкалик рэпер шериги ASAP Rocky билан Ҳиндистоннинг Жамнагар шаҳрига 28 ёшли Анант ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи Радҳика Мерчантнинг тўйи олдидан ўтказилган уч кунлик тадбирнинг очилишида куйлаш учун борган.
“India Today”нинг ёзишича, Рианна ҳашаматли кечада "Diamonds", "We found love" ва "All of the lights" каби машҳур трекларини куйлаган.
Хабарларга кўра, хонанда ўз чиқиши учун 8-9 миллион доллар ёки 66-74 миллион рупий миқдорида ҳақ олади. Маълумотларга кўра, бу тўловдан ташқари, Амбани Рианнага миннатдорлик белгиси сифатида олмос билан безатилган соябон совға қилган.
Турли миш-мишлар кучайиб борар экан, дунё ҳар икки томондан ҳар қандай расмий тасдиқ ёки баёнотни интиқлик билан кутмоқда. Унгача эса олмос билан безатилган соябон ҳайратланарли миш-мишлигича бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, зиёфатда Марк Цукерберг, Ҳиллари Клинтон, Иванка Трамп, Билл Гейтс, Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жассим Ол Соний каби VIP меҳмонлар ҳам қатнашган.
Маҳаллий нашрлар Анант Амбани ва Радҳика Мерчантнинг никоҳини йил тўйи, деб атамоқда. У ҳали яна 3 ой давом этади – асосий байрам июнь ойида бўлиб ўтади.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси