Ресторанларга 24 соат ишлашга рухсат берилиши мумкин
Жамият
−
20 Июль 2020
25492Ўзбекистондаги ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони тайёрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Билдирилишича, палатага соҳада фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишган.
Палата мутахассислари коронавирус пандемиясининг оқибатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекциясининг қатъий қоидалари туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш шахобчаларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор зарур ва шошилинч чораларни кўриш масаласида Президент администрациясига ишчи хат билан мурожаат қилган.
Савдо-саноат палатасига тақдим этилган таклифлар натижаларига кўра, масъул вазирлик ва идоралар томонидан Президент фармони лойиҳаси тайёрланди. Унга мувофиқ тадбиркорликни, хусусан овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020 йил охирига қадар қуйидаги чоралар кўрилади:
• бир қатор солиқ имтиёзларини узайтириш;
• ёлланма ишчилар сонини кўпайтириш;
• умумий овқатланиш ёзги террасаларини жойлаштириш тартибини жорий этиш;
• умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар муассасаларининг иш вақтини 24 соатгача узайтириш ва бошқалар.
LiveБарчаси