Репиннинг XIX асрга оид картинасини шикастлаган шахс 2,5 йилга қамалди

Олам

image

Бугун, 30 апрель куни Москванинг Замоскворец суди 37 ёшли асли ўзбекистонлик Игорь Подпоринга 2,5 йил қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда “BBC Россия хизмати” хабар берди.

Узоқ вақтдан бери Россиянинг Воронеж вилоятида яшаб келаётган Игорь Подпорин тахминан бир йил аввал Илья Репиннинг Третьяков галереясида сақланувчи “Иван Грозный и сын его Иван” картинасига зарар етказганди. Подпорин жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Давлат айбловчиси айбланувчига уч йил қамоқ жазоси тайинланиши сўраганди. Аслид, Подпоринга олти йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эди.

Галерея вакиллари экспертлар реставрациянинг якуний ҳаражатларини маълум қилгач, яна бир бор судга ариза топшириш ниятида.

Суд ҳукми ҳозирча кучга киргани йўқ. Суд қарори бўйича 10 кун ичида шикоят топширилиши мумкин.

Маълумот учун, 2018 йилнинг 25 майида музей ёпилиши арафасида Подпорин бўш залга кириб, Репин картинасига темир бўлаги билан бир неча марта зарба берган.

Игорь Подпорин айбини тан олган, бироқ суратнинг алоҳида маданий қимматга эга эканини рад қилган. Психиатрик экспертиза уни ақли расо деб топган.

Маълумот ўрнида, “Иван Грозный и сын его Иван” картинаси 1885 йилда яратилган. Рассом Илья Репин ушбу картинада иван Грозний жаҳл устида ўғлини ўлдириб қўйганини тасвирлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва сурат Илья Репин

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг