Рекордчи мураббий миллий терма жамоада ишлаши мумкин

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ мураббийси Арсен Венгер миллий терма жамоада ишлаши мумкин. Бу ҳақда мутахассиснинг ўзи L'Equipe мухбирига берган интервьюсида маълум қилган.

“Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо агар шундай бўлса, бу Қатардаги жаҳон чемпионатидан олдин амалга ошади”, деб айтиб ўтган Венгер.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер 1996-2018 йилларда “Арсенал” бош мураббийи сифатида ишлаб, 3 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритган. 2003-2004 йилги мавсумда унинг жамоаси мавсумни мағлубиятсиз якунлаб рекорд ўрнатган эди.

Маълумот учун аввалроқ, франциялик мутахассисга ФИФАда техник ривожланиш бўлими бошлиғи лавозими таклиф қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсен Венгер

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг