Рекламаларда ҳаёсизлик ва порнография бемалол бўлиб қолди — Алишер Қодиров
Local
−
20 March 2021 11200 1 minute
Ўзбекистонда тадбиркорлар ўз маҳсулот ва хизматлари рекламасида ҳаёсизлик ва порнография унсурлари ортиб боряпти. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров шундай фикрни билдирди.
“Рекламада давлат тили оёқости қилингани етмагандек ҳаёсизлик ва порнография элементлари ҳам бемалол бўлиб қолди.
Буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин эмас! Рекламанинг мазмуни ва шакли тубдан қайта кўриб чиқилиши керак”, деган депутат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Қодировга кўра, “Миллий тикланиш” партияси “Реклама тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда кўриб чиқишни бошлаган.
Live
All