“Реал” ёзда Ҳоландни сотиб олишни режалаштирмоқда
Спорт
−
16 Январь 1132 1 дақиқа
“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни жамоага қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда “Sky Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, келишув жорий йилнинг ёзида амалга оширилиши мумкин. Ҳозирда Ҳоланднинг жамоаси ва унинг агенти Рафаэла Пимента билан алоқалар давом этмоқда.
Норвегиялик ҳужумчи Испания ва “Реал Мадрид”нинг ашаддий мухлиси бўлиб, клубни ўзининг энг муҳим фаолиятидаги мақсади деб билади. Бироқ норвегиялик ҳужумчининг “Манчестер Сити” билан 2034 йилгача тузилган шартномаси сабаб келишув қийин бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Эрлинг Ҳоланд 2022 йилдан бери “Манчестер Сити” сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль