“Реал” етакчиси АҚШ клубига ўтиши мумкин

Спорт

image

“Реал” ва Испания терма жамоасининг 32 ёшли ҳимоячиси Даниэль Карвахаль фаолиятини МЛС клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футболчи “The Athletic” нашрига берган интервьюсида айтди.

“Бўлиши мумкин. “Реал”дан кетишга қарор қилсам, Европа клубида қолмайман. Шундай қилиб, вариантлар сони чекланган бўлади. АҚШ, Саудия Арабистони ёки Қатар? Бу вариантлардан бирига “ҳа” деб, жавоб бераман”, дейди Карвахал.

Даниэль Карвахаль “Реал Мадрид” тизими тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012/2013 йилги мавсумда испаниялик футболчи Леверкузеннинг “Байер” жамоасида ўйнаган. Даниэль “Реал Мадрид” билан биргаликда тўрт марта Испания чемпионлигини қўлга киритди, икки марта мамлакат кубогига эга чиқди ва олти марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Испания терма жамоаси таркибида Карвахаль 2024 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиқди. “Transfermarkt” интернет портали испаниялик ҳимоячининг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Даниэль Карвахаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made