“Реал” ўз ярим ҳимоячисини бошқа испан клубига ижарага бермади
Спорт
−
09:54
785“Реал Мадрид” “Бетис” клуби жиддий қизиқиш билдираётган 28 ёшли ярим ҳимоячи Дани Себальоснинг Севилья жамоасига ўтишига йўл қўймайди. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.
Манбага кўра, “Бетис” Себальоснинг ижараси бўйича Мадрид клубига сўров юборган, бироқ рад жавобини олган. Бунга “қаймоқранглилар” ўз шартларига кўра футболчини фақат тўғридан тўғри сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган, “яшил-оқлар” эса ярим ҳимоячини сотиб олишга тайёр эмас.
Жорий мавсумда Себальос барча турнирларда 15 та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Ярим ҳимоячининг “қаймоқранглилар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.